Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди

Унда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари иштирок этди. Ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари видеоконференц-алоқа орқали қатнашдилар.

Йиғилишда йил бошидан буён ҳудудда маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар, бу борада Республика ишчи гуруҳининг 15-18 апрель кунлари ўтказган ўрганишлари натижалари танқидий муҳокама қилинди.

Кўрсатиб ўтилган камчиликлардан келиб чиқиб, Мактабгача ва мактаб таълими, Маданият ва Ғазначилик бошқармалари, Ахборот-кутубхона маркази, “Сирдарё сувтаъминот” МЧЖ, “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарлари қаттиқ огоҳлантирилди. Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Гулистон тумани бўлинмаси раҳбари лавозимидан озод этилди, Ховос тумани ва Гулистон шаҳар бўлинмалари раҳбарларига 1 ойлик синов муддати берилди.

Шунингдек, соҳага оид қарорлар ижросини таъминлаш, ҳудудларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш юзасидан келгусидаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш