Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокими Хитойнинг "Taitong International Transport Co., Ltd" компанияси раҳбари Чи Суан бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда Сирдарё делегациясининг жорий йил январь ойида Хитойга амалий ташрифи чоғида эришилган дастлабки келишувлар, шу жумладан давлатимиз раҳбари ташаббуси билан вилоятимизда қурилиши режалаштирилаётган йирик мультимодал логистика маркази лойиҳасида компаниянинг иштироки муҳокама қилинди.

Акмалжон Махмудалиев юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган катта ишончи учун Чи Суанга миннатдорчилик билдирди ва ушбу янги лойиҳани ҳамкорликда амалга оширишга тайёр эканлигини маълум қилди. Музокара давомида билдирилган таклифлар асосида қўшма ишчи гуруҳ тузилиб, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқишга ва биргаликда иш ташкил қилишга келишилди.

Меҳмонлар куннинг иккинчи яримида логистика маркази қурилиши учун таклиф этилаётган ҳудудлар имкониятларини ўрганди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш